Фойдали маълумот
Кўп бериладиган саволларга жавоблар
Диққат
Хизматга тўловни тизим операторида аризани ўзи келиб жўнатган ёки расмийлаштирган вақтдан бошлаб 10 календар куни ичида амалга ошириш мумкин
Мобил қурилманинг IMEI-коди/кодларини рўйхатдан ўтказиш
- Тизим операторининг www.uzimei.uz веб-сайтида;
- ИДХЙПнинг www.my.gov.uz мобил иловасида;
- Birda мобил иловасида
- Тизим операторида;
- Почта алоқаси нуқталарида.
Жисмоний шахслар учун огоҳлантириш!
IMEI-код/кодларни маҳаллий мобил алоқа операторларининг SIM-картасини улаган вақтдан бошлаб 30 календар куни ичида рўйхатдан ўтказиш керак. Aкс ҳолда, қурилманинг IMEI-коди/кодларини рўйхатдан ўтказмагунча абонент GSM стандартига ега бўлган маҳаллий мобил қурилмаларнинг хизматларидан фойдаланиш имконидан маҳрум этилади.
Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни қурилмани Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирган шахс амалга оширади.
Мобил қурилмани харид қилишдан олдин унинг IMEI-коди ҳолатини текширинг. Мобил қурилманинг IMEI-кодини билиш учун телефон клавиатурасида *#06# комбинациясини теринг.