• Махсус имкониятлар
    Кўриниши

    Оддий кўринишда

    Оқ-қора кўринишда

    Қорайтирилган кўринишда

    Шрифт катталиги

    100%

  • 22:24:19 (GMT+5)
  • 06.12.2024
Махсус имкониятлар
Кўриниши

Оддий кўринишда

Оқ-қора кўринишда

Қорайтирилган кўринишда

Шрифт катталиги

100%

Қўллаб-қувватлаш
хизмати мутахассислари

UZIMEI қўллаб-қувватлаш хизмати ходимлари IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш масаласи бўйича 24/7 режимида фойдаланувчиларнинг саволларига жавоб беради

1170

Қўллаб-қувватлаш
хизмати мутахассислари

1170

Мобил қурилмалар рўйхати

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун IMEI-кодлари рўйхатдан ўтиши шарт бўлган мобил қурилмалар

Мобил телефоннинг IMEI-кодини
қандай билиш мумкин?

Рақамли клавиатурани очинг ва *#06#
комбинациясини теринг. IMEI-код экранда пайдо бўлади.

Aфзалликлари

Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими

Ноёб идентификацион кодларнинг тўғрилигини текшириш орқали мобил қурилмалар эгаларининг ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш

Мобил қурилмаларни уларнинг эгаларига маълум қилмасдан ноқонуний ва рухсатсиз фойдаланилишига тўсқинлик қилиш

Халқаро стандартларга мос бўлмаган сифатсиз мобил қурилмаларининг реализациясини олдини олиш

Жорий этиш тартиби

Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макҳамасининг 2020-йил 31-декабрдаги №-828 сонли

«Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тартиблари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мамлакатда мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими жорий этилди.

Шунингдек, тизим оператори сифатида "Ўзбекистон телекоммуникациялари тармоқларини бошқариш республика маркази" белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 17-сентабрдаги №-778 сонли

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизимини жорий этиш тартиби тасдиқланган эди.

Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатга олиш учун тўловни «Payme», «Click» мобил иловалари, шунингдек банк орқали амалга ошириш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макҳамасининг 2020-йил 31-декабрдаги №-828 сонли қарорига мувофиқ

«Ўзбекистон республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»

Истеъмолчиларга сифатли мобил қурилмалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, ички бозорни контрафакт маҳсулотларнинг олиб кирилиши ва сотилишидан ҳимоя қилиш ҳамда телекоммуникация бозорида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади

Қарор

Рўйхатдан ўтказиш учун тўлов

Жисмоний ва юридик шахслар учун IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш нархини ҳисоблаш

Резидентлар ва норезидентлар
Жисмоний шахслар
20%
базавий ҳисоблаш қийматидан
SIM-карта уланган вақтдан бошлаб 30 календар куни ичида
* 2024 йилнинг 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 375 000 сўм.
Резидентлар ва норезидентлар
Жисмоний шахслар
25%
базавий ҳисоблаш қийматидан
SIM-карта уланган вақтдан бошлаб 30 календар кунидан сўнг
* 2024 йилнинг 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 375 000 сўм.
Импорт қилувчи
20%
базавий ҳисоблаш қийматидан
* 2024 йилнинг 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 375 000 сўм.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи
10%
базавий ҳисоблаш қийматидан
* 2024 йилнинг 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 375 000 сўм.
Норезидент
Жисмоний шахслар
мобил қурилмадан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида роумингда фойдаланаётганлар учун – бепул

Диққат

Хизматга тўловни тизим операторида аризани ўзи келиб жўнатган ёки расмийлаштирган вақтдан бошлаб 10 календар куни ичида амалга ошириш мумкин

Мобил қурилманинг IMEI-коди/кодларини рўйхатдан ўтказиш
  1. Тизим операторининг www.uzimei.uz веб-сайтида;
  2. ИДХЙПнинг www.my.gov.uz мобил иловасида;
  3. Birda мобил иловасида
  4. Тизим операторида;
  5. Почта алоқаси нуқталарида.
Жисмоний шахслар учун огоҳлантириш!

IMEI-код/кодларни маҳаллий мобил алоқа операторларининг SIM-картасини улаган вақтдан бошлаб 30 календар куни ичида рўйхатдан ўтказиш керак. Aкс ҳолда, қурилманинг IMEI-коди/кодларини рўйхатдан ўтказмагунча абонент GSM стандартига ега бўлган маҳаллий мобил қурилмаларнинг хизматларидан фойдаланиш имконидан маҳрум этилади.

Мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни қурилмани Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирган шахс амалга оширади.

Мобил қурилмани харид қилишдан олдин унинг IMEI-коди ҳолатини текширинг. Мобил қурилманинг IMEI-кодини билиш учун телефон клавиатурасида *#06# комбинациясини теринг.